Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » МИБ Жиззах шаҳар бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент тўловлари ундириш тўғрисидаги ижро ишлари назоратда

МИБ Жиззах шаҳар бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент тўловлари ундириш тўғрисидаги ижро ишлари назоратда

05 май 2021 йил
894
0

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун алимент тўловлари ундириш тўғрисидаги ижро ишлари алохида назоратга олинган.

2021 йилнинг январь-февраль-март ойларида бўлим иш юритувидаги ижро ишларига асосан 41 нафар қарздор ҳамда ундирувчиларга тушунтириш берилганидан сўнг мазкур оилаларнинг яраштирилиб, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш” тўғрисидаги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми билан тамомланишига эришилган.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 22.05.2020 йилдаги ижро ҳужжатига кўра қарздор Файзуллаев Дилшод Мавлонович ҳисобидан ундирувчи Файзуллаева Махсуда фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, тарафлар ўртасида доимий равишда низолар келиб чиққан.
Иш юзасидан қарздор Д.Файзуллаев билан ундирувчи М.Файзуллаевага тушунтириш берилгандан сўнг тарафлар яраштирилиб, фарзандлар ота-она қаромоғида вояга етиши учун замин яратилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар