» » Жиззахда ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди (видео)

Жиззахда ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимларининг фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди (видео)

05 май 2021 г 957 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Адменистрацияси раҳбари ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида жорий йилнинг 19 апрель куни ўтказилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республика ташкилот ва идоралари ахборот хизматларининг оммавий коммуникация воситалари билан самарали ишлаши, матбуот котиблари фаолиятининг натижадорлигини ошириш, расмий ахборот манбаларини юритишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказилганди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарорида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларига ахборот хизматларини ташкил этиш ҳамда уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар юкланганлиги бироқ, мазкур қарор ижроси вилоятнинг баъзи туманларида тўлиқ бажарилмаётганлиги танқид остига олинди. 

Хусусан, қарорга мувофиқ вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари тузилмалари ва ташкилотларда ахборот хизмати назарда тутилиши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида ҳокимнинг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомига эга бўлиши ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, ҳоким ўринбосарига тенглаштирилиши белгиланган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар вилоятдаги шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ва ташкилотлар ахборот хизматлари фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ баъзи масалалар ҳалигача ҳал қилинмай келаётганлиги маълум қилинганди. 

Бугун мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳамда фаолият юзасидан қилиниши керак бўлган ишлар бўйича ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимлари билан учрашув ўтказилди. 

Учрашувда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Улуғбек Адилов иштирок этишди.  

Унда жорий йилнинг 19 апрель куни ўтказилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, республика ташкилот ва идоралари ахборот хизматларининг оммавий коммуникация воситалари билан самарали ишлаши, матбуот котиблари фаолиятининг натижадорлигини ошириш, расмий ахборот манбаларини юритишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтилди.

Хусусан, йиғилишда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Акмал Бинокулов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарори талабларининг вилоятда ижро этилишини таъминлаш мақсадида “Жиззах вилояти шаҳар ва туманлари ҳокимликлари ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техника базасини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги вилоят ҳокими қарори тасдиқланганлигини маълум қилиб, ижро учун раҳбарларга юборилганлигини таъкидлаб ўтди. 

Учрашув давомида, ҳокимият ва ташкилотлар ахборот хизматлари ходимлари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилиб, фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларини билдиришди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати  

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!