Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда ректор ва ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззахда ректор ва ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди

10 май 2021 йил
502
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2020 йил 6 ноябрдаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда умумий ўрта таълим мактаб битирувчиларини олий таълимга жалб қилиш, битирувчилар бандлигини таъминлаш жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Жиззах давлат педагогика институти,”Ёшлар дафтари”,”Аёллар дафтари” ҳамда  "Темир дафтар"га кирган ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар, шунингдек Жиззах вилоятидаги 7 та умумий ўрта таълим мактабини оталиққа олган.

Битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини юқорига кўтариш, фанлардан ўқиш сифатини ошириш мақсадида институт жорий йилнинг январь ойидан  барча мактаб битирувчиларини бепул тайёрлов курсларида ўқитишмоқда. Ўтган беш ой мобайнида мактаб битириувчилари қандай натижаларга эришди. Ўқув машғулотларида олинган билим чинданда ўз самарасини берадими? Шу саволларга жавоб топиш мақсадида  институт ректори Ш.Шарипов оталиққа олинган ҳар бир мактаб битирувчи синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари  билан учрашув ўтказиб келмоқда.

Навбатдаги учрашув Зарбдор туманидаги 29-мактабида бўлиб ўтди. Бу йил ушбу таълим муассасини 49 нафар ўқувчи битиради. Учрашув давомида Ректор ҳар бир ўқувчи билан суҳбатлашиб, уларни келажакдаги мақсадлари ҳақида қизиқди.Самимий суҳбат, очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида ўқувчи ёшлар билан бир қаторда уларнинг устозлари хусусан ота–оналари ўз фикр мулоҳазалрини таъбир жоиз бўлса  миннатдорчиликларини билдриб ўтишди.

Бугун кўнглида буюк ва эзгу орзулар билан мактаб остонасини битираётган  йигит қизларни бундан бир неча ой олдин ОТМларга  ҳужжат топширадиган таълим йўналишлари бўйича фанлар кесимида дастлабки билим даражаси тест синовлари орқали аниқланиб, бепул ўқув машғулотларига қабул қилинган эди. Ўшанда жуда кўпчилик ўқувчилар кўзидаги умидсизлик малакали устозларни ҳам чўчитиб қўйган эди. Бугун бу кўзларда умидсизлик ўрнига иштиёқни сезиш қийин эмас. 49 нафар ўқувчининг ўз орзулари, истаклари энг муҳими, билим олишга интилиш бор уларнинг кўзларида.Учрашув давомида ана шундай интилувчан, тиришқоқ  тез ўзлаштираётган 8 нафар ўқувчи ва уларнинг  ота-оналарига институт ректорининг Ташаккурномаси ҳамда Хорижий тилларни ўрганиш учун махсус китоблар тўплами совға қилинди.

Шу куни ушбу таълим муассасида институт Магистрлар бўлими професор-ўқитувчилари  юқори синф ўқувчиларига компьютер технологияси,инглиз тили ва ўзбек тили фанларидан “Маҳорат  дарслари” ҳам ўтишди. 

Куни кеча Президентимизнинг жаҳон тилларини ўрганишга бағишлаб ўтказган видеоселектор йиғилиши, ҳар бир ўзини педагогман дейдиган таълим соҳасидаги жонкуяр устозларни  руҳлантириб юборди.

Тан олиш керак бугун айрим кўрсаткичларга қарамай, чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол, биз кўзлаган режаларимизга  мутлақо муносиб эмас.Таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолаётгани, юртимиздаги 1 минг 400 та мактабда чет тили ўқитиш сифати мутлақо қониқарсиз аҳволдалиги ва бундай мактаблар сони Жиззах вилоятида 140 тани ташкил этилиши ачинарли ҳолдир.

Мактабларда ишлаётган жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга.

Бугун бу масала ўз ўрнида кун тартибига чиқди десак муболаға қилмаган бўламиз. Ҳар қайси ота-она фарзандининг тил билиши, хорижликлар билан тенгма-тенг муносабат қилиб, ривожланган давлатлардаги олий ўқув юртларида таҳсил олишини жон дилидан истайди. Давлат раҳбарининг ушбу масалани кун тартибига олиб чиқиши,  ниҳоятда долзарб аҳамиятга эга ва ўз вақтида қилинган ишдир.

Бугунги учрашув ҳам бежиз ташкил этилмади тақдирланган ўқувчиларимизнинг кўпчилиги институтнинг илмий кенгаши қарори асосида ташкил этилган бепул ўқув машғулотларида хусусан хорижий тиллар(инглиз  тили) дан ўқув машғулотларида иштирок этишмоқда.Ўтказилган суҳбат давомида Уларнинг кўпчилиги институтнинг Хорижий тиллар факультетига ўқишга кириш истаги мавжудлигини билдиришди. Бу бизни беҳад қувонтиради. Бу ҳали ҳаммаси эмас биз энди ҳар бир маҳаллада  мана шундай бепул тил ўқитиш курсларини ташкил этиш ниятимиз бор. Давлат раҳбари  ташаббуси ила  бошланган мазкур эзгу  иш юртимизда миллионлаб  қишлоқ мактабларида  таҳсил олаётган фарзандларимизнинг камол топишида қанот вазифасини ўташи, шубҳасиз.

Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар