Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ғолиблари аниқланди

Жиззахда “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ғолиблари аниқланди

11 май 2021 йил
433
0

Ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинадиган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасидаги мусобақа бу йил ҳам қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда ўтди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида мазкур мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди. Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган 20 та жамоа 5 та шарт бўйича ғолиблик учун кураш олиб борди.

Якунда ўзининг ҳар томонлама тезкор ва кучли эканлигини намоён қилган Пахтакор тумани ХТБ 2-мактаб ўқувчилари умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Ш.Рашидов тумани ХТБ 14-мактаб ўқувчилари эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Дўстлик тумани ХТБ 3-мактаб ўқувчиларига насиб этди.

Касб-ҳунар мактаблари ва академик лицей ўқувчилари ўртасида энг юқори натижага эришган ИИВ академик лицейининг “Муҳофаза” жамоаси умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бахмал тумани 1-сонли касб-ҳунар мактабининг “Учқун” жамоаси иккинчи, Пахтакор тумани касб-ҳунар мактабининг “Алпинист” жамоаси учинчи ўринларга муносиб кўрилди.

Мусобақа давомида, шунингдек, “Энг хамжиҳат жамоа”, “Энг билимдон жамоа”, “Энг яхши тиббий ёрдам кўрсатган жамоа” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ФВБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар