Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Арнасойда “Ёшлар дафтари”да турган 174 нафар ёшларга амалий кўмак берилди

Арнасойда “Ёшлар дафтари”да турган 174 нафар ёшларга амалий кўмак берилди

12 май 2021 йил
473
0

Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларини, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори ижроси юзасидан Арнасой туман ҳокимлигида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Сарвар Ашуров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Шерзод Олимов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Дилмурод Худайшукуровлар ҳамда Арнасой туман секторлар раҳбарлари иштирок этишди.

 – Ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси саналади. – дейди Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов. – Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш ҳар бир соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқ. Шу боис айни дамда туманимиздаги 174 нафар “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга амалий кўмак берилди дея такидлаб ўтди.

Айтиш жоиз “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларни қўллаб қуватлаш мақсадида Ёшлар дафтари жамғармаси ва Маҳалла хайрия жамоат фонди Арнасой туман бўлинмаси ҳузурида ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан пул маблағлари ажратилди.

Жумладан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича 25 нафар ёшларнинг ҳар бирига Ватанпарвар ташкилоти Арнасой ўқув-спорт техника клубида “В” тоифали ҳайдовчилик курсида таҳсил олиши учун 75 фоиздан яъни 961 минг 962 сўмдан пул маблағлари тўлаб берилди. Ижтимоий кўмакка муҳтож 70 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам, 2 нафар ишсиз ёшларга қишлоқ хўжалик минитехникалари (мотокультиватор), 22 нафарига Электродли пайвандлаш аппаратлари, 38 нафарга тикувчилик дастгоҳлари, 1 нафарга эса қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ускуналар олиб берилди.

Шунингдек, 6 нафар ёшларнинг соғлигини тиклаш йўлида даволанишлари учун 1 млн 225 минг сўмдан моддий ёрдам ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган 10 нафар ёшларга 50 фоиз миқдорда контрак тўловлари тўлаб берилди.

Бу каби саъий ҳаракатлар замирида “Ёшлар дафтари”да турган ёшларни қўллаб қувватлаш жамиятда ишсизликни олдини олишга ва бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар