Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” қандай тамойил

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” қандай тамойил

21 май 2021 йил
227
0

“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили бугунги кунда давлат солиқ идораларини фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда.
Бахмал туман давлат солиқ инспекцияси томонидан тадбиркорларга кўмак берилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда. Зарур маслаҳатлар бериб келинмоқда. Жумладан, тадбиркорларни сегментлаш орқали кўмаклашиш зарур бўлган 195 та тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ўрганилди ҳамда ушбу тадбиркорлик субъектларига солиқ қарздорлиги тўғрисида маълумот олишда, солиқ режимини танлашда, дастлабки бухгалтерия хисоб-китобларини юритишда, банкдан кредит олишда маслахатлар бериш ҳамда ҳисоботларини топширишда кўмаклашилди. 2021 йил апрел ойида 3 та тартибдаги субъектларига берилган кўмаклашиш натижасида 460.0 млн сўм кредит маблағлари олишда кўмаклашди. Шу жумладан FERUZBEK ACHILOV хусусий корхонасига 400,0 млн сўм айланма маблағини тўлдириш ва фаолиятини кенгайтириш учун, "M-M AKFA-ROMLARI" МЧЖга 30.0 млн сўм акфа эшик ромлари ишлаб чиқариш асбоб ускуналари сотиб олинишда,"ZIYOBEK-ELNURBEK PRODUCTION МСЖга 30.0 млн сўм акфа эшик ромлари ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари сотиб олинишида банк кредити ажритилишида амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг йил апрел ойида янги очилган 40 та тадбиркорлик субъектларни кўрсатилган юридик манзилига борган ҳолда корхона рахбар ва хисобчилари билан суҳбат ўтказилиб cолиқ кодексида белгиланган солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида профилактик тушунтириш ишлари амалга ошириш билан бирга, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида фаолиятидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш борасида тушунтирилди. Дастлабки бухгалтериясини юритиш ва солиқ хисоботларини электрон тарзда юборишда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Абдунаби Мелибоев,
Бахмал туман ДСИ тадбиркорликни

қўллаб-қувватлаш шуъбаси бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар