Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Арнасойда “Ҳар бир Нуроний 5 нафар ёшга мураббий” тамойили амалда

Арнасойда “Ҳар бир Нуроний 5 нафар ёшга мураббий” тамойили амалда

25 май 2021 йил
1 028
0

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамда Арнасой туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан “Фуқаролар йиғинларида аҳоли, уюшмаган ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ва оммавий спорт тадбирларни юқори савияда ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, шу режа асосида туманда кенг қамровдаги тадбирлар ташкил этилди.

Аввало эрта тонгдан арнасойликлар учун “Соғлом ҳаёт учун беш минг қадам” шиори остида юриш марафонини ташкил этилди. Марафон туманнинг Янги бўстон МФЙ дан бошланди унда 1000 га яқин иштирокчилар, кексалар, ёшлар ва аёллар иштирок этишди.

Шундан сўнг тумандаги 2 сонли мактаб спорт майдонида Ёшларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб қилиш, улар ўртасида жисмоний маданиятни ривожлантириш мақсадида:

-мини футбол бўйича “Чарм тўп”;

-кураш, ўтин ёриш бўйича “Маҳалламиз пахлавонлари”;

-стол тенниси бўйича “Маҳалламиз стол теннисчилари” шиорлари остида мусобақалар ташкил этилиб ғолиблар аниқланди.

Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойилига асосан маҳалладаги тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож, уюшмаган ва ишсиз ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳамда ёшларга бириктирилган нуронийлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш, уларнинг муаммо ва таклифларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлаш чоралари юзасидан семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, вилоят “Нуроний” жамоатчилик кенгашининг раиси Н.Нушаров, туман 2-сектор раҳбари Хайрилла Газиев, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, кексалар ва фахрийлар бўйича ўринбосари Исоқ Авалбоевлар мавзу доирасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Ташкил этилган семинарда, аввало 2021 йил март ойидан бошлаб худудларда “Ҳар бир Нуроний –беш нафар ёшга мураббий” тамойили асосида тумандаги 5 нафар тарбияси оғир маънавий кўмакка муҳтож уюшмаган ишсиз ёшларга 1 нафар нуроний бўлса, туман бўйича 149 нафар ёшларга 52 нафар нуронийлар, 21 та умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларга эса 63 нафар нуроний кексалар бириктирилганлиги, уларнинг ҳар бирига кексаларимиз ҳаётий тажрибаси, ақл –заковати ила тўғри йўл кўрсатиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ёшларни китоб ўқишга жал қилиш борасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.

Тадбир доирасида Арнасой туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тумандаги 5-сонли Мусиқа санъат мактабининг миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси намойиш қилинди. Кўргазма аввалида иқтидорли болаларининг расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Халқ амалий санъатининг зардўзлик ва каштачилик анъаналарини ривожлантириш, уларнинг ноёб намуналарини тарғиб этиш борасида қўли гул чевар қизлар томонидан амалий ишлари йиғилганларда ўзгача таассурот қолдирди. 

Ҳар бир нуроний – беш нафар ёшга мураббий” тамойили Янгибўстон маҳаласида яшовчи Мафтуна Юсупова, Дилшод Холбековлар хонадонида бўлиб, намунали ёшларнинг меҳнат фаолияти билан танишди. Хонадонида полиз экинларини экиб парвариш қилаётган ва ўз томорқасидан самарали фойдаланаётган ёшларга бириктирилган нуронийлар қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик соҳаларига оид тавсияларини беришди.

Арнсойликлар кун давомида юқори кайфиятда бўлдилар, турли йўналишлар бўйича беллашган ёшларимиз туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир сўнгида туман маданият ходимлари томонидан концерт дастури уюштирилди. Унда туманимизни таниқли хонандалари ва Ниҳол мукофоти савриндорлари томонидан куй-қўшиқлар орқали йиғилганлар қалбига кўтаринки руҳ бахшида этиб, барчани рақсга чорлади. 

Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш

бошқармаси матбуот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар