Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда 24 сотих ерни 42 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Жиззахда 24 сотих ерни 42 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

31 май 2021 йил
943
0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида фуқаролардан бирига 42 миллион сўм эвазига ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, фуқаро Х.Қ. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 42 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар