Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Деҳқонлар тажриба алмашмоқда

Деҳқонлар тажриба алмашмоқда

31 май 2021 йил
317
0

Наманган, Тошкент, Самарқанд вилоятларидан келган “Томорқа хизмати” МЧЖ раҳбарлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Жиззах вилояти кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Анорбой Эшматов бошчилигида Зарбдор ва Зомин туманларида бўлишиб, намунали ва тажрибали томорқачилар фаолияти, туманларда аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш маданияти билан танишди.

Семинарда Кенгашнинг туман кенгашлари раислари, "Томорқа хизмати" МЧЖлар, деҳқон хўжаликлари рахбарлари, томорқа ер эгалари ва маҳалла фаолллари қатнашди. Маҳаллалардаги ободончилик, кўкаламзорлаштириш ишлари, чорвачилик ва бошқа йўналишлардаги тажрибалар билан таништирилди.  

–Йилига 2 марта ҳосил оламан, 30 сотих ҳовлимнинг 15 сотихига иссиқхона қурдим, барчасини замонавий усулда томчилатиб суғориш орқали парвариш қилаяпман, ҳозирги кунда иссиқхонамдан 7 тонна помидор, 5-6 тонна бодринг оламан,– дейди Зарбдор тумани “Оқбулоқ” МФЙда яшовчи Акмалжон ака Қодиров.

Кенгаш ходимлари томорқачиликни ривожлантириш бўйича қизиқувчиларни ўқитиш ва бошқа вилоятларнинг намунали деҳқон ва томорқа ер эгалари билан тажриба алмашишни ташкил қилишга ҳамиша  тайёрлигини билдиришди.

Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали деҳқонлардан жавоб олишди.  

Бундай семинарлар вилоятнинг бошқа туманларида  ҳам бўлиб ўтаётир.

Жаҳонгир Галаев,  

Ўзбекистон фермер, деҳқон  

хўжаликлари ва томорқа ер  

эгалари кенгаши етакчи мутахассис

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар