Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фотовидеорепортаж: Жиззах вилояти ҳокими “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди
02 июнь 2021 г 1 468 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида вилоят ҳокими Эргаш Салиев Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси республика бошқарувининг I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини ўз эгаларига топширди.
“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил 14 июлдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарор асосида берилади.
Жумладан, мамлакатимиз иқтисодиёти, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиз ва ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларимизни жамият олдида масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятларга, катталарга ёш авлод вакилларига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишланганлар муносиб кўрилади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, халқимиз азал-азалдан кекса ва нуронийлар, ёши улуғ инсонлар, пиру бадавлат отахону онахонларга ўзгача ҳурмат ва эътибор кўрсатиб келган.
Уларни эъзозлаш, қадрлаш миллий қадриятларимизнинг ажралмас бўлаги бўлиб, ҳар бир хайрли иш кексаларнинг қимматли ўгитлари, зарур маслаҳатлари ва дуолари билан бошланган.
Халқимизнинг бу олийжаноб фазилати бугун давлатимиз сиёсатида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.
Хусусан, мамлакатимизда нуронийларга давлат ва жамият томонидан ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, хаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамият хаётида фаол иштирок этишини таъминлаш, отахону онахонларимизнинг кўп йиллик хизматини муносиб тақдирлашга доир қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда.
Тантанали тадбир сўнгида вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Нуроний” жамғармаси республика бошқарувининг I, II ва III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланганларга вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида ташкил этилган вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаётини акс эттирган кўргазмалар билан яқиндан таништирди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!