Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Ўзбекистонда фермерлар учун дастур доирасида онлайн-ветеринария ишга туширилмоқда

Ўзбекистонда фермерлар учун дастур доирасида онлайн-ветеринария ишга туширилмоқда

03 июнь 2021 йил
373
0

Дастур чорвадорлар учун ўқув семинарларини, россиялик мутахассислардан ветеринария бўйича маслаҳатларни ва фермерларга наслдор қорамолларини сотишни ўз ичига олади.

2 июнь куни Урганчда Хоразм вилояти чорвадорлари учун семинар бўлиб ўтди. Давлат ветеринария қўмитаси ва Jizzax Organic миллий кластери бу тадбирга ташкилотчи бўлдилар.  Шу каби ўқув семинарлари 2021 йилда бутун республика бўйлаб ўтказилади.

Тадбир давомида Ўзбекистонда онлайн-ветеринариянинг ишга туширилиши эълон қилинди.  Jizzax Organic компаниясининг россиялик мутахассислари қорамолларни масофадан туриб кўрикдан ўтказишади ҳамда уларнинг эгаларига даволаш, боқиш ва дори воситаларини қўллаш бўйича маслаҳатлар беришади.

Онлайн-ветеринария соҳани ривожлантиришнинг ушбу босқичида жуда зарур. Фермерлар тез-тез касал ҳайвонларни кўрикдан ўтказиш учун Jizzax Organic’ка мурожаат қилишади.  Фермерларга бундай ёрдамни кўрсатиш учун бизда ресурслар ва юқори малакали ишчилар мавжуд.  Ветеринария аутсорсинг нархи энг паст даражада бўлиб, фақат сарфланган харажатларни қоплаш учун ўрнатилган», - деди Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

Семинар ташкилотчилари, шунингдек, қорамол наслдорлигини яхшилаш ва Ўзбекистон бозорини сифатли гўшт билан таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритдилар.  Эндиликда фермерлар учун қуйидаги имкониятлар мавжуд:

  • ветеринария қўмитасидан бериладиган давлат субсидиялари: зотдор молларнинг ҳар бир бирлиги учун 1 миллиондан 2 миллионгача, гўшт учун боқилган ҳайвоннинг ҳар бир килограмм тирик вазнига 2 минг сўм;
  • АҚШ, Россия ва Европадан келтирилган иккинчи тоифали ғунажинларни таннархи бўйича сотиб олиш.  Jizzax Organic кластери зотли ҳайвонни импорт қилиш ва иқлимга мослаштириш билан боғлиқ барча хатарларни ўз зиммасига олади, шунингдек, кейинчалик туғилган бузоқларни деҳқондан бозор нархидан юқори нархда сотиб олиш мажбуриятини олади.

Ушбу комплексли дастур, бозорга юқори сифатли маҳаллий маҳсулот кириб келиши ҳисобига, гўшт нархларини пасайтириши ва унинг импорт ҳажмини камайтириши  кутилмоқда.

Маълумот учун

«Jizzax organic» МЧЖ ХК Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги 619-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. Корхонанинг иши Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга йўналтирилган. «Jizzax organic» МЧЖ ХК чорвачилик, ўсимликшунослик ва селекция-генетика ишлари билан шуғулланади. Жиззах қишлоқ хўжалиги кластерига инвестициялар суммаси 150 млн АҚШ долларини ташкил этади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар