» » Жиззах шаҳрида жойлашган буюм бозоридаги электр энергиясидаги узилишлар бўйича муносабат билдирилди

Жиззах шаҳрида жойлашган буюм бозоридаги электр энергиясидаги узилишлар бўйича муносабат билдирилди

03 июнь 2021 г 1 191 Комментарии: 0

Жорий йилнинг июнь ойида ижтимоий тармоқда «Jizzax shahri, Eski shahar buyum bozori ! Soat 9 dan buyon svet o'chgan Hozirda 5 qatordagi holat Rasmiylardan ushbu holatga yordam berishlarini kutib qolamiz...» - деган мазмундаги видеомурожаати тарқалган.

Ушбу мурожаат бўйича қуйидагича муносабат билдирамиз.

Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада?
Асосан бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар. Масалан:
- тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки сим арқонлари);
- қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсир;
- кучли шамол ва ёмғирлар таъсирида;
- электр ускуна ва жиҳозларнинг носозлиги ёки трансформаторга мўлжалдан ортиқ хонадонларнинг уланиши оқибатида келиб чиқадиган носозликлар.

Дарҳақиқат, ноқулай об-ҳаво (ёмғир, шамоллар) оқибатида баъзи ҳудудларда вужудга келган авариявий ҳолатларни баратараф этиш учун, таъмирлаш-тиклаш ишларини хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарининг тезкор чақирув бригадалари томонидан бажариш мақсадида истеъмолчилар тармоқдан вақтинча ажратилган ҳамда ишлар якунига етгач ҳудуддаги тармоққа қайта кучланиш берилган.
Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин.

Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!