Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Шароф Рашидов тумани ёшлари билан Мудофаа вазирининг ўринбосари учрашув ўтказди

Шароф Рашидов тумани ёшлари билан Мудофаа вазирининг ўринбосари учрашув ўтказди

05 июнь 2021 йил
278
0

"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида "Ёшлар ойлиги" доирасида Шароф Рашидов тумани ёшлари билан Мудофаа вазирининг ўринбосари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари доирасида белгиланган устувор вазифалар тўғрисидаги учрашувни Шароф Рашидов туман ҳокими М. Холбўтаев очиб берди.

Шундан сўнг, Мудофаа вазири ўринбосари Х.Қаршиев ўз сўзида ёшларнинг айни кунда илм олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди. Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ташриф буюрганларга мурожаат қилиб, тегишли жавобларни олишди.

Тадбир давомида фаол иштирок этган 120 нафар ёшларни туман ҳокими спорт инвентарлари, китоб жамланмалари, мусиқа анжомлари билан муносиб рағбатлантирди.

Шароф Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар