» » Жиззахда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалига старт берилди (видео)

Жиззахда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалига старт берилди (видео)

06 июнь 2021 г 2 156 Комментарии: 0

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган оммавий тадбир бугун Жиззах ёшларини шаҳар марказидаги "Ўрда" боғида бирлаштирди.

                     

Ёшлар ойлиги доирасида уларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида уюштирилган “Ёшлар фестивали” карнай-сурнай садолари билан кўтаринки рухда бошланди.

Фестивалдан кўзланган асосий мақсад Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус моҳиятини ёшлар онгига янада сингдириш, истеъдодли ёшларни рағбатлантириш ва энг асосийси уюшмган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдир.

Фестивал доирасида 20 дан ортиқ кўрик танловлар, кўнгилочар дастурлар, интеллектуал салоҳиятни оширувчи лойиҳалар, спорт ўйинларини ўтказиш мақсад қилинган.

5-7 июнь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган фестивалда вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларидан вакиллар ўз қизиқарли чиқишлари билан иштирок этишмоқда.

Фестивалнинг биринчи кунида ёш ҳунармандлар ўзлари қўл меҳнати билан яратган маҳсулотлари кўргазмалари, “Заковат” ўйинлари, турли хил спорт мусобақалари, “Ёш истеъдод” танловлари ҳамда бошқа қизиқарли, кўнгилочар дастурлар намойиш этилди.

Юртимиз кўп миллатли халқ. Вилоятимиз аҳолиси орасида қозоқ, қирғиз, тожик, рус миллатига мансуб юртдошларимиз талайгина. Қардош халқларга хурмат-эътибор кўрсатиш халқимизга хос хусусиятлардан бири албатта. Фестивал доираси шундай ҳурмат ва эътиборни акс эттирган қардош халқлар урф-одатлари, миллий либослари ва рақслари кўргазмали чиқишларда намойиш этилди.

Ушбу ёшлар фестивалида биринчи кунидаёқ 20 мингга яқин ёшлар қамраб олинди. Бўлиб ўтаётган фестивал ёшлар ўртасида бирдамлик, ғайрат шижоат, соғлом турмуш тарзи байрами сифатида аҳамиятлидир.

Фестивалнинг биринчи куни вилоятимиз ва республикамиз санъаткорларининг куй-қўшиқлари билан бой бўлган оммавий концерт дастурлари билан қайноқ нуқтада ўз ниҳоясига етди.

Бугун фестевал доирасида 500 та дронлар иштирокида кечги 20-00 да дрон-шоу ўтказилади. Барчани "Ўрда" боғига чорлаб қоламиз. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!