Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди

Жиззахда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига имтиёзли тавсияномалар берилди

10 июнь 2021 йил
161
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори билан  ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун республикамиздаги олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришида қўшимча имтиёз берилган.

Шунга мувофиқ, Ватанимизнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлашда муносиб ҳисса қўшган, ҳарбий ва илмий фаолиятда юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида қабул қилиниши учун квота ажратилади.

Жиззах вилояти бошқармасида бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларига имтиёзли ўқишга кириш ҳуқуқини берадиган тавсияномалар топширилди.

Тадбирда бошқарма раҳбарияти, ота-оналар, йигит-қизлар ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Тадбир сўнгида бўлажак талабаларга Ватанимизга содиқ инсонлар бўлиб камол топишига ишонч билдирилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар