» » Одам савдосига қарши курашда ОАВ билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Одам савдосига қарши курашда ОАВ билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

22 июнь 2021 г 383 Комментарии: 0

Жиззах вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида “Замонавий ахборот хизматларининг ОАВ, жамоат ва сиёсий ташкилотлари билан ишлаш шакллари ва усуллари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш ҳудудий маркази, ички ишлар бошқармаси билан  ҳамкорликда ташкил этган тадбирда ички ишлар идоралари, оммавий ахборот воситалари,  нодавлат нотижорат ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бўйича жабрланувчиларни дастлабки ва якуний идентификация қилиш механизмларини такомиллаштиришда оммавий ахборот воситаларининг  ўрни ва вазифалари тўғрисида маърузалар тингланди.  

 Музокараларда ушбу  йўналишда   давлат ҳокимияти  бошқарув органлари ахборот хизматларининг ахборот манбалари, оммавий ахборот воситалари билан ишлашдаги вазифалари  атрофлича муҳокама қилинди.  

Шу мавзуда видеофильм намойиш қилиниб, одам  савдосига қарши курашишда оммавий ахборот воситалари томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда  одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни жиловлашда журналист сўзининг таъсир кучини оширишга қаратилган қатор амалий таклифлар ижро учун тавсия этилди.    

 Тадбирда бу мавзуда мулоқотларни изчил тарзда ўтказишга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!