» » Жиззахда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди (Фото)

Жиззахда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланди (Фото)

27 июнь 2021 г 1 346 Комментарии: 0

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан вилоятимизда ҳам бир қатор тадбирлар ташкил этилди.

Унда бошқарма ва идоралар, жамоат вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ноширлар, матбаачилар, фахрий журналистлар, блогер, мустақил ижодкор ва соҳа фахрийлари иштирок этди.

 

“Жиззах ҳақиқати” – “Джизакская правда” газеталари биносида ташкил этилган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Синдор Раҳмонқулов соҳа ходимларини байрам муносабати билан қутлаб, вилоят ҳокими табригини ўқиб эшиттирди.

Тадбирда қатор матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими томонидан ўтказилган “Йилнинг энг фаол журналисти” танловининг 9 нафар ғолиби ва турли номинациялар бўйича совриндорлари тақдирланди.

Байрам тадбирида фахрийлар ҳам эътибордан четда қолмади. Жумладан, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугун қарилик гаштини сураётган кекса ёшдаги ҳамкасбларимизга байрам совғалари берилди.

 

 

 

 

 

  

 

 

 

 

 

 

 

  

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!