» » Жиззахда «Президент мактаби»га канча талабгор томонидан ҳужжат топширилгани маълум бўлди

Жиззахда «Президент мактаби»га канча талабгор томонидан ҳужжат топширилгани маълум бўлди

05 июль 2021 г 1 641 Комментарии: 0

Президент мактабларига ҳужжатлар қабули якунланди. Номзодлар томонидан топширилган аризалар таҳлил қилиниб, якуний рақамлар эълон қилинди.

Жиззах вилоятида «Президент мактаби»га portal.piima.uz сайти орқали 10 044 нафар талабгор томонидан ҳужжат топширилган. Жами қабул қилинган ҳужжатлар сони 9 339 тани ташкил этди. Шундан, 5 036 нафари ўғил ва 5 008 нафари қиз болалар.

 Келиб тушган ҳужжатларнинг синфлар бўйича кўрсаткичи қуйидагича:
5-синф учун 2 425та;
6-синф учун 1 892та;
7-синф учун 1 789та;
8-синф учун 1 383та;
9-синф учун 1 176та;
10-синф учун 674та.

Республиканинг барча ҳудудларидан 110 590та ҳужжат юборилган. Улардан 103 570таси қабул қилинган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!