Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда “Аёллар дафтари”нинг 2 босқичи ишлари бошлангани маълум қилинди (видео)

Жиззахда “Аёллар дафтари”нинг 2 босқичи ишлари бошлангани маълум қилинди (видео)

06 июль 2021 йил
310
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида ташкил этилган брифингда Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Умида Наврўзова “Аёллар дафтари”нинг 2 босқичи ишлари бошланиши тўғрисида маълумот бериб ўтди.  

Вилоят  бўйича аҳоли сони 1 410 608 нафар, шундан 700 161 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 2020 йилнинг октябрь–декабрь ойларида  180 718 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказилган бўлиб, мулоқот якунлари бўйича 30 ёшдан ошган 31 381 нафар хотин-қизларнинг рўйхатлари шакллантирилиб қуйидаги 9 та тоифалар кесимида аёллар дафтарига киритилган. Шундан:

  1. Ижтимоий ҳимояга мухтож ишсиз хотин-қизлар -19353 нафар, жумладан:

-ишсиз аёллар - 9825 нафар;

-касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган аёллар - 1841 нафар;

-кредит олиш истагида бўлган аёллар - 6557 нафар;

-томорқадан фойдаланиш истагида бўлган аёллар - 1130 нафарни ташкил этган.

  1. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёллар- 2695 нафар.
  2. Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар - 1409 нафар, жумладан:

-I гуруҳ ногирони - 350 нафар;

-II гуруҳ ногирон - 1059  нафар.

  1. Уй-жойини таъмирлашган муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар - 282 нафар.
  2. Нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар - 803 нафар.
  3. Қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд хотин-қизлар - 423 нафар.
  4. Тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар - 4852 нафар.
  5. Ҳуқуқий ёрдам олишга мухтож хотин-қизлар - 1070 нафар.
  6. Психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар - 494 нафарни ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари ҳамда ҳудудларга бириктирилган масъуллар:

жорий йил 30 июн кунига қадар 1-босқичда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ёрдам кўрсатиш ишларини тўлиқ якунласин;

1 июлдан 10 июлга қадар хонадонма-хонадон юриш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этсин;

15 июлга қадар “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг

2-босқичида эҳтиёжманд хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантириш ишларини якунига етказсин;

15-16 июль кунлари “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатларини ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳасини халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига тасдиқлаш учун киритсин;

20 июлга қадар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотларнинг автоматлаштирилган электрон платформага киритилишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини юритиш, бунда масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, маълумотлар ва кўрсатилган амалий ёрдамларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсий масъулият ва жавобгарлик секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари зиммасига юклатилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар