Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда йўловчи 8 граммдан ортиқ марихуана олиб юргани аниқланди

Жиззахда йўловчи 8 граммдан ортиқ марихуана олиб юргани аниқланди

19 июль 2021 йил
197
0

Республика Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ҳамда Пахтакор туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузарнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Гиёҳванд моддаларни етиштириш, сақлаш, ўзи билан ёнида олиб юриш ва сотиш мамлакатимизда қонун йўли билан тақиқланган. Ушбу ноқонуний иш билан шуғулланган ҳар қандай фуқаро, миллати, ирқи, дини, эътиқоди, эгаллаб турган мансабидан қатъий назар жиноий жавобгарликка тортилиши шубҳасиз.  

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Қангли” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 31 ёшли Адашган Адашов (исми-шарифи ўзгартирилди) ёнида гиёванд модда сақлаб юриши орқали амалдаги қонун талабларини бузди.

Аввалдан олинган тезкор хабар асосида Жиззах – Гагарин йўналишида ҳаракатланаётган, “Nexia” русумли автомашина Пахтакор тумани йўл патрул хизмати масканида Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ҳамда Пахтакор туман ИИБ жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тўхтатилади.  

Тезкор тадбир гуруҳи иштирокчилари ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Адашган Адашов холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилганида, унинг ёнидан бир дона оқ рангли полиэтилен пакетда, ўткир ҳидли яшил рангдаги қуритиб талқон шаклига келтирилган, вазни 8,08 граммни ташкил этган марихуана гиёҳванд ўсимлиги борлиги аниқланди. Ушбу гиёванд модда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан расмийлаштирилиб фуқаро Адашган Адашовдан олиб қўйилди.  

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Пахтакор тумани ички ишлар бўлими тергов гуруҳи жиноят иши қўзғатди.  

Энди Адашган Адашов қонунбузарлиги учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар