Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззах шаҳрида фуқаронинг ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди

Жиззах шаҳрида фуқаронинг ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди

19 июль 2021 йил
166
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳридаги “H” МЧЖ иш бошқарувчиси И.Қ. ваколати бўлмасада фуқаро Б.Қ.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қуриш учун ажратилган 60 м2 ер майдонини, фуқаро С.га 5 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар