Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Дуоба”даги “Меҳмон уйлари” эл хизматида
26 июль 2021 г 1 680 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти туманларининг қишлоқ ва маҳаллаларида тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туризм ва спорт вазирлиги ташаббуси билан ўтказилган тадбирлар давомида аҳолига ўз “Меҳмон уйлари”да тадбиркорлик фаолиятини бошлаши, ўзлари яшаб турган хонадонларида оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, юритиш, унда нималарга эътибор қатариш юзасидан аниқ маълумот ва қўлланмалар берилди. “Меҳмон уйлари”ни юртиш борасидаги зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар давлат хизматлари маркази томонидан якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Туризм ва спорт вазирлиги комиссияси аъзолари жорий йил апрель ойи охирларида “Дуоба” МФЙ ҳудудидаги ўз хонадонларида “Меҳмон уйлари”ни ташкил этган 20 нафар фуқаронинг хонадонларига бориб, ушбу дам олиш жойларидаги шароитлар билан яқиндан танишиб, “Меҳмон уйлари”ни ташкил этишга тайёр деб топилган 20 та хонадон эгасига гувоҳномалар тақдим этилган ва оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестридан кўчирмалар, Туризм ва спорт вазирлигининг эсдалик совғалари топширилган эди.
Ўша 20 хонадонда ташкил этилган “Меҳмон уйлари”дан салкам 3 ойдирки сайёҳлар қадами узилмайди.
– Меҳмон уйларини очдик, бутун оиламиз иш билан банд бўлди, – дейди Зомин тумани “Дуоба” МФЙдаги “Меҳмон уйлари”дан бирининг бекаси Таллиай Жумаева. – Хизматимиздан, шароитлардан келаётган меҳмонлар жуда хурсанд.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!