» » Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Фориш туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ва ёшлар муаммоларини тинглади

Вилоят ҳокими Эргаш Салиев Фориш туманидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли ва ёшлар муаммоларини тинглади

27 июль 2021 г 901 Комментарии: 0

Фориш туман прокурори Мирзараҳим Отақулов раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудида 6 та маҳалла бўлиб, ушбу маҳаллаларда йигирма мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.
Давлатимиз раҳбари томонидан халқ билан мулоқот қилишнинг янгича, яъни “маҳаллабай” ишлаш тизими яратилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишишдан иборатдир.
Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, аҳоли билан яккама-якка суҳбатлар ўтказди. Уларнинг яшаш тарзи билан яқиндан танишиб, муаммоларини сўраб ўрганди. 2-сектор ҳудудида аҳоли, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига кўрсатилаётган ёрдамлар билан батафсил танишди.
Шунингдек, вилоят ҳокими 6 та маҳалла ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги, “Гараша” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Маҳалла оқсоқолларининг ҳудудларни янада обод қилиш бўйича таклифлари тингланиб, масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари вилоят ҳокими Эргаш Салиев туман марказий шифохонасига ҳам ташриф буюриб, бу ерда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишлари қандай ташкил этилгани билан ҳам танишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!