» » Давлат мулкини ижарага олишда тадбиркорларга берилаётган навбатдаги имтиёзлар!

Давлат мулкини ижарага олишда тадбиркорларга берилаётган навбатдаги имтиёзлар!

27 июль 2021 г 1 773 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармонининг 1-иловасида ёшлар дафтарига киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати келтириб ўтилган.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” № 450-сонли Қарорнинг иловасида Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 08 апрелдаги 102-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш киритилди:               

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишчилар сони

Давлат мулки объектининг имтиёз қўлланиладиган энг кўп майдони

Тошкент шаҳар (кв. м)

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари (кв. м)

Туман марказлари (кв. м)

Бошқа ҳудудлар (кв. м)

I. “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилганда умумий ижара майдонига нисбатан ижара тўловларини 50 фоиз миқдорида тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари бўйича

5 та

60

80

100

120

6 дан — 9 гача

100

120

140

160

10 дан — 19 гача

200

240

280

300

20 ва ундан ортиқ

250

280

300

320

II. Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлган, давлат мулки объектлари учун ижара ҳақи тўловидан 5 йилга озод этиладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича

10 гача

100

120

140

160

10 дан — 19 гача

140

160

180

200

20 дан — 29 гача

180

200

220

240

30 ва ундан ортиқ

220

240

260

280

  1. Мазкур имтиёзлар коэффициенти Тошкент шаҳар, Нукус шаҳар ва вилоят марказлари ҳамда бошқа ҳудудлар бўйича тегишлича ҳудудий зона коэффициенти энг юқори бўлган объектларга нисбатан қўлланилмайди.
  2. “Ёшлар дафтари”га киритилган ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши оқибатида мазкур иловада белгиланган меъёр бузилган тақдирда, жорий ойнинг кейинги ойидан бошлаб белгиланган меъёрга мувофиқ имтиёз қўлланилади ёки бекор қилинади.
  3. Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бўлган бир нечта ёш тадбиркорлик субъектлари битта давлат мулкини ижарага олиш истагини билдирган тақдирда, имтиёз ходимлар умумий сони таркибида “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар сони кўп бўлган тадбиркорлик субъектига берилади.

Мазкур иловада назарда тутилган имтиёзлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижара тўловларидан имтиёзга эга бўлган тадбиркорлик субъектларига татбиқ қилинмайди. Тадбиркорлик субъектлари ушбу рўйхатда келтирилган имтиёзларнинг биттасидан фойдаланиши мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу рўйхатда белгиланган майдонга нисбатан:

- кам майдондан фойдаланганда, ҳақиқатда фойдаланган майдонга нисбатан имтиёз қўлланилади;

 - кўп майдонидан фойдаланганда, имтиёз фақат белгиланган майдон учун қўлланилади.

Истисно тариқасида электрон савдоларини ўтказмасдан ижарага берилади.

! Юқорида имтиёзлардан фойдаланиш истагини билдирган юридик ва жисмоний шаҳслар Жиззах вилояти Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63-уй.

Тел: (0372) 226 38 78    (99) 566-70-14

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!