» » Дўстлик ва Бахмал туманларида сув учун аҳолидан пул йиғиш тўхтатилади

Дўстлик ва Бахмал туманларида сув учун аҳолидан пул йиғиш тўхтатилади

28 июль 2021 г 524 Комментарии: 0

Жорий йил 2 августдан бошлаб, Дўстлик ва Бахмал туманларида сув таъминоти корхонаси назоратчилари томонидан аҳолидан пул ундириш ишлари тўхтатилади.

Назоратчилар фақат белгиланган тартибдаги кузатув ва хатлов ишлари билан шуғулланади.

Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни фақат қуйидаги воситалар орқали амалга ошириш мумкин бўлади:
▪️Cabinet.uzst.uz шахсий кабинет орқали;
▪️@uzst_bot телеграм-боти орқали;
▪️электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Upay, Payme, Oson) ҳамда тўлов инфокиосклари орқали;
▪️тижорат банклари мобил иловалари орқали;
▪️тижорат банк кассалари ва шохобчалари ҳамда почта бўлимлари орқали.

Агар ушбу ҳудудларда назоратчилар томонидан тўлов талаб қилиш ҳолатига дуч келсангиз, «Ўзсувтаъминот»нинг коррупцияга қарши курашиш бўйича 555-03-1055 телефон рақамига ёки 1255 қисқа рақамига ёхуд stopcorruption@umail.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинг.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!