» » Жиззах вилоятида Президент сайлови ташкилотчиларининг қонунчилик малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилмоқда

Жиззах вилоятида Президент сайлови ташкилотчиларининг қонунчилик малакасини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ўтказилмоқда

28 июль 2021 г 347 Комментарии: 0

2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президент сайловларида мавжуд қонунчилик нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш сайловларни ўтказишга бевосита масъул сифатида танлаб олинган 1572 нафар номзодларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигига боғлиқ.

Улар учун икки босқичда ўтказиладиган семинарларнинг юқори натижадор бўлиши қонунчилик соҳаси учун масъул бўлган  адлия идораларининг тарғибот кўлами билан мезонлашади.   Бу борада вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида штаб тузилиб, штабга барча мутасадди ташкилотларнинг масъуллари бириктирилгани эътиборга молик. 

Семинарларни юқори савияда ташкил этишнинг моддий таъминоти сифатида ҳар бир ҳудудда танлаб олинган замонавий аудиториялар жиҳозланиб, прокуратура, ички ишлар, адлия, олий таълим соҳасидан жами 52 нафар тренерлар бириктирилди. Улар томонидан жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари ўқув семинарнинг 1-босқичи ташкил этилган бўлса, эндиликда сиёсий ўқувларнинг 2-босқичи бўлиб ўтмоқда.

Вилоят адлия бошқармасининг масьул ходимлари тингловчиларга “Сайлов қонунчилиги” бўйича билим бермоқда. Дарслар карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда, кейс усулида ташкил этилган. Ҳудудий семинарларни ишчи гуруҳи билан бирга, вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Шокир Саидов ҳам кузатиб, тингловчиларга тегишли тавсиялар берди. 

Ўз навбатида, Адлия бошқармаси ва республика миқёсидаги тренер мутахассислар билан суҳбатларда сайловларни  юқори савияда ўтказиш борасида келишиб олинди. Семинарлар давомида тингловчилар учун қўшимча тренинглар, савол жавоб, интерфаол ўқишлар режалаштирилган.

Вилоят адлия бошқармаси тарғибот бўлими
скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!