» » 4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган жой маълум бўлди

4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган жой маълум бўлди

11 август 2021 г 852 Комментарии: 0

Сайлов округлари тузилгани эълон қилинди.

МСКнинг қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
чегаралари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи қуйидаги сайлов округлари тузилди.

1-Қорақалпоғистон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, сайловчилар сони - 1 158 966 нафар;

2-Андижон сайлов округи жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Андижон шаҳри, Чўлпон шоҳ кўчаси, 187-уй,
сайловчилар сони – 1 966 648 нафар;

3-Бухоро сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Бухоро шаҳри, Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 10-уй, сайловчилар сони – 1 225 991 нафар;

4-Жиззах сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши биноси, Жиззах шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 169-уй, сайловчилар сони – 822 745 нафар;

5-Навоий сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Навоий шаҳри, Меъморлар кўчаси, 8-даҳа, сайловчилар сони – 663 785 нафар;

6-Наманган сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Наманган вилоят Маданият маркази биноси, Наманган шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 5-уй, сайловчилар сони – 1 761 586 нафар;

7-Самарқанд сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Самарқанд шаҳри, Абдураҳмон Жомий кўчаси, 63-уй, сайловчилар сони – 2 376 413 нафар;

8-Сирдарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Товар хом-ашё биржаси вилоят филиалининг маъмурий биноси, Гулистон шаҳри, Ўзбекистон
шоҳ кўчаси, 30-уй, сайловчилар сони – 525 947 нафар;

9-Сурхондарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Термиз давлат университети Ахборот-ресурс маркази биноси, Термиз шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 42-уй, сайловчилар сони – 1 592 259 нафар;

10-Тошкент вилоят сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил –“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг “Тошкенттелеком” Тошкент вилояти филиали
биноси, Нурафшон шаҳри, Бобур кўчаси, 1 уй, сайловчилар сони – 1 877 107 нафар;

11-Фарғона сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси биноси, Фарғона шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 27-уй.
сайловчилар сони – 2 394 633 нафар;

12-Хоразм сайлов округи Округ сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – Ёшлар маркази биноси, Урганч шаҳри, Пахлавон Махмуд кўчаси, 59/1-уй, сайловчилар сони – 1 228 943 нафар;

13-Қашқадарё сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти биноси, Қарши шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 35-уй, сайловчилар сони – 2 008 384 нафар;

14-Тошкент шаҳар сайлов округи сайлов комиссияси жойлашадиган манзил – “Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти” биноси, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси,
1Г-уй, сайловчилар сони – 1 662 604 нафар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!