» » Жиззах давлат педагогика институтида тиббиёт факультети очилди

Жиззах давлат педагогика институтида тиббиёт факультети очилди

08 сентябрь 2021 г 3 384 Комментарии: 0

Жиззах давлат педагогика институтида тиббиёт факультетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, кўп йиллар тизимдаа меҳнат қилган  фахрий шифокорлар,  институт жамоаси ва талабалар иштирок этишди. Тантанали очилиш маросимини институт ректори проф Ш.Шарипов очиб берди.  У ўз сўзида давлат раҳбари фармони асосида янги ташкил этилган  бу факультет тиббиёт тизимини ривожлантириш, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашда катта ўрин тутишини таъкидлади.

Бугунги кунда 175  та давлат тиббиёт муассасаси ҳамда 140  га яқин хусусий шифохоналар фаолият олиб бораётган Жиззах вилояти  тиббиёти учун замонавий билимларга эга мутахассислар етишмаётганлиги кўзга ташланмоқда. Жиззах давлат педагогика институтида ўз фаолиятини бошлаш арафасида турган бу факультет ана шу эҳтиёжни қондиришда муҳим  аҳамиятга эга. Олийгоҳ ректори Даволаш ва Педиатерия йўналишларига қабул қилинган йигит-қизларни талабалик бахтига муяссар бўлганликлари билан табриклади ва  келгусида Жиззах  вилояти соғлиқни сақлаш тизимида кўзга кўринган ҳалқ тили билан айтганда етук  шифокор бўлишлари учун  керакли шароитлар яратилганлигини  бунинг учун эса фақат билим олиш ва  изланиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 - Олийгоҳимиз юртимиздаги етакчи олий таълим муассасаларидан биридир. Келажакда  Европадаги университетларнинг тиббиёт факультетлари  билан қўшма дастурларни амалга ошириш ниятидамиз, - дейди Жиззах давлат педагогика институти ректори, пеадгогика  фанлари доктори, профессор Ш.Шарипов.

Тантанали маросимда шунингдек  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова,  олий тоифали шифокор кўп йиллар Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш тизимида турли лавозимларда фаолият юритган меҳнат фахрийси  И.Субқонқулов ҳам сўзга чиқиб бўлажак шифокорларга  ўз тилакларини билдиришди.

- Юртимиз жумладан вилоятимиз тиббиётини энг оғриқли масалаларидан бири бу – шифокорлар етишмаслигидир. Ушбу муаммони ҳал этиш учун дастлабки қадамлар қўйилмоқда.

Бугун барчамизнинг гувоҳлигимизда очилаётган Жиззах Давлат педагогика институтининг тиббиёт факултети ҳам шу мақсадда, яъни тиббиёт муассасаларимизга ҳар томонлама билимли ва етук тиббий кадрларни тайёрлашга ихтисослаштирилди. Бугун ҳаммамиз таърихий кун, унутилмас воқеа иштирокчиларимиз. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу факултет билан яқин алоқа ўрнатишга ҳаракат қилади. Талабаларни амалиёти учун барча зарурий шароитларни яратиб берамиз. Уларни ўқишни тугатгандан сўнг иш билан таъминлаб, сафимизга қўшиб, ягона мақсад – халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларни тиббиётдан рози қилишга сафарбар этамиз, -дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Озода Маҳмудова.

Тантанали маросимда рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар янги факультетнинг таъмирдан чиққан ва жиҳозланган биноси билан танишдилар.  Шундан сўнг меҳмонлар Мустақиллик дарсларида иштирок этишди. Дарс жарёнида меҳнат фахрийлари кўп йиллик босиб ўтилган машаққатли  йўл, мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган  ишлар, ўзгаришлар хусусида ўз ҳаётий кузатишларини  сўзлаб беришди.  Қайд этиш жоизки, янги тиббиёт факультетга қабул квоталари Жиззах вилоятида кадрларга бўлган мавжуд талабларни пухта ўрганган ҳолда белгиланди. Дастлабки ўқув йилида Даволаш иши,  Педиатрия  йўналишлари бўйича 50 нафар талаба тиббиёт факультетга қабул қилинди.

Мухлиса Тангирова тиббиёт факультетига грант асосида талабаликка тавсия этилган ёшларимиздан бири. Бугун унинг қувончи чексиз икки йиллик уринишдан сўнг у тиббиёт факультетининг Даволаш  иши йўналиши талабасига айланди.

-Қувончимни таърифлашга тил ожиз, ниятим келажакда ҳалқ хизматидаги  шифокор бўлиш. Мустақиллик дарсида бизга ўз ҳаётий тажрибалари билан бўлишган, Жиззах тиббиётига улкан хизматини қўшган устозларга ўз миннатдорчилигмни билдираман.Зотан уларга ҳавас қилиб шифокор бўлишни истаганман,болаликдан шифокр бўлишни орзу қилганман орзуимга етишишда эса мен ва менга ўхшаган талаба ёшлардан фақат билм олиш ва изланиш талаб этилади,-дейди Мухлиса Тангирова

Маълумот ўрнида, факультетда талабаларни ўқитиш, ўзбек тилида, кундузги таълим шаклида Ўзбекистон олий давлат таълим стандартлари талаблари  асосида амалга оширилади.

                       Жиззах давлат педагогика институти ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!