» » Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

08 сентябрь 2021 г 7 398 Комментарии: 0

Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Нурматов Нодир Баҳодирович тайинланди. 

Нодир Нурматов 1979 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий 2002 йилда АҚШ давлатидаги Нью-Йорк университетининг юридик мактаби, 2005 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2007 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва  дипломатия университети тамомлаган.

У меҳнат фаолиятини Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар инвестициялар ва савдо вазирлигида олиб борган. Жумладан, 2016-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият кўрсатган.

2021 йилнинг 7 сентябрь санасидан бошлаб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти  тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-, 25-моддаларига асосан, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан бери Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи саавдо бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлганлиги ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!