» » Жиззах вилоятида аҳоли даромадининг асосий қисми уларнинг меҳнат фаолиятига тўғри келади

Жиззах вилоятида аҳоли даромадининг асосий қисми уларнинг меҳнат фаолиятига тўғри келади

09 сентябрь 2021 г 568 Комментарии: 0

2021 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Жиззах вилояти аҳолиси умумий даромадларининг 74,8 фоизи меҳнат фаолиятидан олинган даромадлари ҳисобига шаклланди. Бу ҳақда статистика қўмитаси маълум қилди.

Бунда ёлланма ишчиларнинг даромадлари 23,2 фоиз ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларни 51,6 фоизни ўз ичига олади.

Шунингдек, шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб чиқарилган хизматлардан олинган даромадларнинг улуши 7,1 фоиз, мол-мулкдан олинган даромадларнинг улуши 0,7 фоиз, трансфертлардан олинган даромадлар улуши 17,4 фоизни ташкил қилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!