» » Жиззахда ўтказилаётган семинар-тренинглар сифати назоратдами?

Жиззахда ўтказилаётган семинар-тренинглар сифати назоратдами?

16 сентябрь 2021 г 550 Комментарии: 0

Участка сайлов комиссиялари аъзолари билан ўтказилаётган семинар-тренингларнинг сифатли ўтказилиши вилоят адлия бошқармаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Режага мувофиқ, 14-15 сентябр кунлари ушбу семинар- тренинглар 524 та сайлов участкаларида ташкил этилиб, унда 6452 нафар тингловчилар иштирок этиши белгиланди. Ўтказилаётган машғулотларнинг тасдиқланган дарс жадвали асосида сифатли ўтказилиши устидан секторлар кесимида сектор раҳбарлари билан биргаликда назорат ўрнатилди.

Арнасой туманидаги 18 та сайлов участкасида ўтказилаётган машғулотларни самарали ўтишини кузатиш мақсадида, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Шокир Саидов дарс жараёнларида иштирок этди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!