» » Жиззахда дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Жиззахда дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

20 сентябрь 2021 г 522 Комментарии: 0

Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ф. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда сотиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 206 дона «DESREM Remdesivir for injection» дори воситасининг ҳар бир қутисини 680 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 140 млн сўмга сотган вақтида ушланди. Ундан умумий баҳоси 179,3 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!