» » Пахтакор туманида имконияти чекланган аҳолини IT бўйича билимлари оширилмоқда

Пахтакор туманида имконияти чекланган аҳолини IT бўйича билимлари оширилмоқда

22 сентябрь 2021 г 551 Комментарии: 0

Сўнги йилларда юртимизда IT-соҳасини ривожлантириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. IT-соҳасида узлуксиз таълим тизими йўлга қўйилиб, ҳар бир туман ва шаҳарлар марказларида IT-Марказлар фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Мазкур IT-Марказларда нафақат ёшларни, балки аҳолини барча қатламларини ўқитиш имкониятлари яратилган.
Аҳолининг имконияти чекланган вакилларини IT соҳасида даромад топишга ўргатиш мақсадида Жиззах вилояти, Пахтакор туманида жойлашган IT-Марказда имконияти чекланган фуқаролар учун бепул ўқув курслари ташкил этилди.

Ногиронлар жамияти Пахтакор туман бўлими томонидан ногиронларни IT соҳасида касбга ўқитиш мақсадида Пахтакор тумани IT – Марказга 4 дона компьютер, рангли принтер, проекторва мебель жиҳозлари беғараз фойдаланиш мақсадида топширилди.

Эндиликда тумандаги барча имконияти чекланган фуқаролар IT-марказга ташриф буйириб IT-соҳасида бепул ўқув курсларида таълим олишлари мумкин.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!