» » Жиззахда тадбиркорга 10 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди

Жиззахда тадбиркорга 10 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундириб берилди

28 сентябрь 2021 г 521 Комментарии: 0

Бизнес-омбудсман томонидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах филиалининг шартнома бўйича бажарилган ишлар учун Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан қарздорликни ундириб беришни сўраб ёзган мурожаати ўрганилди.

Маълумотларга кўра, Жамият ва бирлашма ўртасида 10 945 минг сўмлик матбуот нашрларини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган. Жамият томонидан шартнома шартлари бажарилганлиги тегишли ҳужжатларда ўз тасдиғини топган.  

Бизнес-омбудсманнинг Жиззах туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси натижасида Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасидан “Ўзбекистон почтаси” АЖ фойдасига бажарилган ишлар учун 10 945 минг сўм қарзни ундириб бериш белгиланди.  

Маълумки, Бизнес-омбудсманнинг амалиётида давлат органлари тадбиркорлардан қарздор бўлиш ҳолатлари кўп аниқланади. Статистикага кўра, 2021 йилнинг август ойи ҳолатида Бизнес-омбудсманнинг фаолияти натижасида судлар орқали тадбиркорлар фойдасига 7, 8 миллиард сўмлик маблағлар давлат органларидан ундирилиши белгиланган.    

Гулноза Бобоева

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!