» » Мирзачўл туманида амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар бўйича Пресс-тур ташкил қилинди

Мирзачўл туманида амалга оширилган ва оширилаётган лойиҳалар бўйича Пресс-тур ташкил қилинди

22 сентябрь 2021 г 516 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати иш режасига асосан оммавий ахборот воситалари ходимлари, туманда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар иштирокида “Обод қишлоқ” дастури бўйича ПРЕСС-ТУР ташкил этилди.

Мирзачўл туманида 51 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туманда 12 та маҳалла мавжуд бўлиб, улар 4 та секторга бўлинган.

Иштирокчилар Пахтазор маҳалла фуқаролар йиғинидаги  “Обод қишлоқ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Дастлаб туман ҳокими Шерзод Аҳмедов дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда маҳалладаги нуроний ва фаолларни ўрни ҳақида гапирди. Сўнг дастур бўйича амалга оширилиши белгиланган ишлар ва уларни амалда бажарилиши ҳақида батафсил маълумот берилди.

Мирзачўл тумани 3-сектор ҳудудидаги Пахтазор ШФЙ туман марказидан 18 км узоқликда жойлашган бўлиб, ушбу маҳаллада “Обод қишлоқ” дастури бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу маҳалла ҳудудида жами 560 та хонадонда 2900 нафар фуқаролар истиқомат қилиб келади.

Ҳудудда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти, 1 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 8 та озиқ-овқат дўкони, 53 та фермер хўжаликлари, 37 та тадбиркорлик субъектлари, 2 та сартарошхона, 2 та бошқа аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд. Саноат корхоналари ва компютер хизмати шахобчалари мавжуд эмас.

“Обод  қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар натижаси билан аҳоли  руҳиятида  ҳам ободчилик туйғулари шаклланмоқда.

-2021 йил “Обод қишлоқ” Дастури доирасида туманнинг “Пахтазор” ва “Янгидала” қишлоқлари том маънода қурилиш - таъмирлаш, ободонлаштириш майдонига айланган. Ҳудудларда тоза ичимлик суви,  электр таъминоти, таъмирталаб  ички йўл, ижтимоий соҳа объектлари билан боғлиқ  мавжуд муаммолар ўзининг ижобий ечимини топмоқда.  Дастур доирасида туманнинг “Пахтазор” қишлоғидаги мавжуд 11 та кўп қаватли уйларнинг том қисми тўлиқ таъмирланди, шу кунгача 5,2  км ичимлик сув тармоқлари тортилди, 3 та (1 та 100 кВ, 2 та 160 кВ)  трансформаторлар ўрнатилди, фаолиятдаги 4 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди, 115 та яроқсиз ҳолга келган электр таянч устунлари янгисига, 15,8  км  ҳаво тармоқлари замонавий СИБ кабелларга алмаштирилди. 1972 йилда қурилган, шу вақтгача таъмирланмаган, дастурларга киритилмасдан қолган 536 нафар ўқувчига мўлжалланган 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби,18-сонли Ўзбекистон қишлоқ оилавий поликлиникасининг Пахтазор филиалида таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасида тадбиркорлик субъектларини маблағлари ҳисобидан ҳудуддаги яроқсиз ҳолга келган, йиллар давомида фойдаланилмаган бино таъмирланиб, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Эски ҳаммом биноси капитал реконструкция қилинди. “Эко бозор” қурилиши, 1,3 км ички йўлларни таъмирлаш, пиёдалар йўлакчаларини қуриш бўйича  амалий ишлар бошлаб юборилди. Қишлоқ ҳудудида 30 йилдан ортиқ вақт қаровсиз, бўш турган бино тадбиркорлик маблағлари ҳисобидан қайта таъмирланиб, тикувчилик, савдо дўкони, нон цехи, ижтимоий дорихонани ўз ичига олган  аҳолига маишишй хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича амалий ишлар якунланиш арафасида. Хозирги кунда марказда савдо дўкони ва тикувчилик цехи ўз ишини бошлади. Маиший хизмат марказининг тўлик фойдаланишга топширилиши билан қишлоқдаги 12 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланади.

Туманнинг энг чекка, олис, чегара ҳудудида жойлашган Янгидала  қишлоғида эса 2 та янги (1 та 100 кВ,  1 та  400 кВ) трансформаторлар ўрнатилди, 3 таси мукаммал таъмирланди, яроқсиз ҳолга келган 75 та электр таянч устунлари алмаштирилди, 9 км ичимлик сув тармоқлари тортилди. “Ҳамма жойни обод қиламиз” шиори остида қишлоқ аҳолиси ташаббуси  билан йўл ҳимоя чизиқлари турли ноқонуний қурилмалардан тўлиқ тозаланиб, шу кунгача аҳоли хонадонларига 1,8 км дан зиёд замонавий панжаралар ўрнатилди. Аёллар гўзаллик салони фойдаланишга топширилди, 1,3 км масофадаги ички йўлларни асфатлаш ишлари бошланди. Йил бошидан аҳолининг ички йўллар билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш борасида  шу кунгача  жам 6,4 ички йўллар шағаллаштирилди,  2,1 км  асфалтланди. Биргина йўл қурилиши соҳасида туманда Дастурлар доирасида  жами 10 кмдан зиёд, шу кунгача яроқсиз, таъмирталаб ҳолдаги ички йўлларнинг асфалтланиши натижасида  аҳолининг  йўллар билан боғлиқ қатор муаммолари ўзининг ижобий ечимини топади. Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманлари, қишлоқ ва маҳаллаларида амалга оширилаётган, халқимизни рози қилиш, турмуш фаровонлигини оширишга  қаратилган мақсадларни ўзида мужассам қилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” Дастурларидан  илҳомланган мирзачўллликларнинг нафақт маҳалласи, қишлоғи, балки  ҳар бир фуқароси, кексаю-ёшлари кўнглида, руҳиятида ҳам ободчилик шаклланмоқда. Зеро, Дастурлар доирасида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган муаммолар ўзининг ижобий ечимини топар экан, албатта одамлар қалбида бугунги кунга  шукуроналик, этранги  кунга қатъий ишонч туйғулари  мустаҳкамланиб бораверади-дейди, туман халқ қабулхонаси мудири И. Нурманов.

Якунида пресс тур қатнашчилари маҳаллада ҳар бир йўналиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!