» » Зафаробод туман ҳокими ҳашарчилар ҳузурида

Зафаробод туман ҳокими ҳашарчилар ҳузурида

04 октябрь 2021 г 780 Комментарии: 0

Зафаробод тумани ҳокими Н.Раджапов пахта йиғим-теримига ўз хоҳиш-иродаси билан қўшни вилоятлардан келган ҳашарчилар ҳолидан хабар олиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди, мурожаатларини тинглади.

Ушбу учрашув жорий йилнинг 2 октябрь куни кечки пайт тумандаги Охунбобоев номли сув истеъмолчилари уюшмаси пахтакорларининг дам олиш дала шийпонида бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ҳашарчилар учун ётоқ жойидаги шароитлар, уларга берилаётган иссиқ овқат, терган пахталари учун тўланадиган ҳақ борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди.

– Ётоқ шароитимиз яхши, нолисак уят бўлади, – дейди Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидан пахта йиғим-теримига ҳашарга келган Замира Кубаева. – Эрталаб нон, сарёғ, шакар ва чой берилиб, тушлик учун иссиқ овқат тайёрланиб дала бошида, кечки иссиқ овқат эса шу ерда, ётоқ жойимизда тарқатилаяпти. 2-теримга тушганимиздан буён 1 килограмм терган пахтамизга 1 минг 730 сўмдан ҳар 3 кунда ҳисоб-китоб қилиниб тўлаб борилаяпти. Терган пахтамизга тўланадиган ҳақдан ташқари, ҳар ойда, ҳар биримизга 1 миллион сўмдан ойлик маош ҳам тўланаяпти. Булардан ташқари, туман ҳокимлиги, кластер ва ҳомийлар келиб ҳар 5 кунда илғор теримчиларимизга қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилмоқда. Эътибор ва ғамхўрликдан жуда-жуда миннатдормиз, раҳмат жиззахлик танти раҳбарларга.

Зафарободлик пахтакорлар томонидан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётганлари учун қўшни вилоятдан келган ҳашарчиларга туман ҳокими Н.Раджапов самимий миннатдорлик билдирди ва илғор теримчиларга совға-саломлар топширди.

Тумандаги Охунбобоев номли СИУда ўтган ушбу тадбир давомида кечки овқатга дошқозонда тўй оши дамланди.

Туман маданият уйи ҳаваскор санъаткорлари ва иқтидорли ёшлари ижросида ҳашарчилар учун концерт дастури намиойиш этилди.

Дилрабо куй-қўшиқларга туман ҳокими ҳам ҳашарчилар билан бирга рақсга тушди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!