Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Филипинлик фуқаро жиззахлик милиционерларга миннатдорчилик билдирди
05 октябрь 2021 г 786 Комментарии: 0
“Тошкент – Самарқанд” йўналишидаги тезюрар поездида кетаётиб, Жиззах шаҳрига тушган филипинлик Рожер Реес Жиззах темир йўл вокзалида эътиборсизлиги оқибатида ўзига тегишли бўлган йўл жўмадонлари ҳамда бошқа юкларини унутиб қолдиради. Бу ҳақида Жиззах вилояти ИИБга ёрдам сўраб мурожаат қилади.
Вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ходимлари зудлик билан қидирув ишларини олиб борди ва хорижлик фуқарога тегишли бўлган юкларни топилгани ҳамда улар тўлиқ назоратга олингани ҳақида хабар берди.
Шу куннинг ўзида юртимизга меҳмон бўлиб келган филипинлик фуқарога ўзига тегишли бўлган юкхалталари бус-бутунлигича топширилди.
Жаноб Рожер Реес, эътиборсизлиги сабаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ташвишга қўйганлиги учун узр сўраб, ўз вазифаларини ситқидилдан бажарган жиззахлик ички ишлар ходимларига ўзининг самимий миннаддорчилигини билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!