» » Жиззахда етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти юксак эътироф этилди

Жиззахда етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти юксак эътироф этилди

05 октябрь 2021 г 698 Комментарии: 0

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 4-5 октябрь кунлари мамлакатимизга бўлажак расмий ташрифи доирасида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, хусусан, Тошкентда Ўзбекистон - Туркманистон иқтисодий форуми ташкил этилди.

Унда икки мамлакат расмийлари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев қатнашди.

Форум доирасида икки мамлакат тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам тақдим этилди. Аҳамиятлиси, кўргазмага ташриф буюрганлар BMB Trade Group компанияси томонидан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида етиштирилаётган “BMB Za’faron” маҳсулотига катта қизиқиш билдирди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!