» » Зоминда кузатувчилар иштирокида семинар ташкил этилди

Зоминда кузатувчилар иштирокида семинар ташкил этилди

08 октябрь 2021 г 468 Комментарии: 0

Зомин туман ҳокимлигида Зомин ҳамда Янгиобод туманидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан белгиланган кузатувчилар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.

Бугун Зомин туман ҳокимлигида Зомин ҳамда Янгиобод туманидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан белгиланган кузатувчилар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди Умарова Шоира Оқбўтаевна, вилоят бошқарма бош юристконсулти Хакимова Раъно Дадажоновналар иштирок этди.

Семинар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари  кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кузатувчилар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, кузатувчи мақомини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, кузатувчининг асосий мақсади, кузутувчиларга нималар ман этилиши тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Семинар сўнгида масъуллар томонидан сайлов қонунчилигига оид саволларга жавоблар берилди.

Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!