» » Форишда кузатувчилар иштирокида семинар ташкил этилди

Форишда кузатувчилар иштирокида семинар ташкил этилди

11 октябрь 2021 г 642 Комментарии: 0

Ўтаётган ҳар бир кун бизни 2021 йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тобора яқинлаштирмоқда.
Фориш туманидаги “Маҳалла маркази”да фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан белгиланган кузатувчилар иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги юридик бўлими бошлиғи, юридик фанлари номзоди Шоира Умарова, вилоят бошқарма бош юристконсулти Раъно Ҳакимовалар иштирок этди.
Семинар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказиш жараёнларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, кузатувчилар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, кузатувчи мақомини олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби, кузатувчининг асосий мақсади, кузатувчиларга нималар ман этилиши тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Семинар сўнгида масъуллар томонидан сайлов қонунчилигига оид саволларга жавоблар берилди.

Фориш тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!