» » Арнасой тумани марказида IT Марказ очилди

Арнасой тумани марказида IT Марказ очилди

18 октябрь 2021 г 630 Комментарии: 0

Унда туман ҳокими Хуршид Алимарданов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ғулом Қурбонов, IT-Park Жиззах филиали лойиҳасининг координатори, IT-Park маслаҳатчиси Жаярам Партасарти ва кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этишди.

Маросимда сўз олганлар ушбу марказ туманда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, аҳолининг, айниқса ёшларнинг рақамли технологиялар соҳасида билимларини ошириш, шунингдек, инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиб ҳаётга тадбиқ этишда муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидладилар.

Маълумки, ўтган йил ноябрь ойида Жиззахда (Гулистон, Марғилон ва Андижондан сўнг) тўртинчи бўлиб Жиззах IT-Park минтақавий филиали очилган эди. Энди унинг тармоғи туманларга ҳам етиб келаётгани дунёнинг ривожланган мамлакатлари каби республикамизда ҳам рақамли иқтисодиётга ўтиш суратлари тезлашиб бораётганини кўрсатиб турибди.
Арнасойда ташкил этилган IT-марказда 30 нафар ўқувчига мўлжалланган 3 та замонавий ўқув хоналари ташкил этилган. Шунингдек, 20 та сўнги русумдаги компьютер тўпламлари билан таъминланган.

IT-марказ исталган кишига IT соҳасидаги фан ва касбларни ўрганиш имкониятини беради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!