» » Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди

Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди

20 октябрь 2021 г 498 Комментарии: 0

Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг январь–сентябрида Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда – ЯҲМ ) ҳажми жорий нархларда 15 910,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2020 йилнинг январь-сентябри билан таққослаганда 6,6 % га ўсди.

ЯҲМ дефлятор индекси 2020 йил январь-сентябридаги нархларга нисбатан 118,3 % ни ташкил қилди.

Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 3,1 % га етди.

Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 11 183,4 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 % га юқоридир.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!