» » Айдар-Арнасой кўлларида экологик барқарорликни сақлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади

Айдар-Арнасой кўлларида экологик барқарорликни сақлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади

22 октябрь 2021 г 484 Комментарии: 0

Айдар-Арнасой кўллари ҳудудида экологик барқарорликни сақлаш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

“Аввало, “Айдар-Арнасой” кўлларини “Дўстлик” ва “Жанубий Мирзачўл” каналлари орқали тўйинтириш ишларини якунига етказамиз. Натижада, биргина Дўстлик канали орқали ҳар йили 500 миллион куб метргача  қўшимча сув ташлаш имкони яратилади.

Шунингдек, 6 минг гектар сунъий сув ҳавзаларида ҳосилдорликни 4-5 баробарга ошириш ва хонадонларда интенсив балиқ етиштиришни кўпайтириш ҳисобига вилоятда балиқ етиштириш ҳажми 50 минг тоннага етказилади. 

Шароф Рашидов туманидаги балиқчилик кластери хонадонларда балиқ етиштиришни кооперация асосида ташкил қилган. Бу орқали етиштирилган 1 минг тонна балиқни сотиб олиб, қайта ишлашни йўлга қўйган. Бунинг ҳисобига битта хонадон ўртача 20 миллион сўмдан қўшимда даромад олмоқда. 

Шу билан бирга, кластер қошидаги ўқув марказида, ҳар йили 1 минг нафар ёшларни интенсив усулда балиқ етиштириш ва узумчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятига тайёрлаш тизими ташкил этилган. Бу каби илғор кластерлар тажрибаси барча туманларда жорий этилади”, деди президентликка номзод.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!