» » Фориш туманида гидрометеорология маркази янги биноси фойдаланишга топширилди

Фориш туманида гидрометеорология маркази янги биноси фойдаланишга топширилди

28 октябрь 2021 г 675 Комментарии: 0

Ҳозирги вақтда миллий гидрометеорология хизмати 330 дан ортиқ гидрометеорологик кузатувлар ва атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторингини олиб борувчи пунктларни бирлаштириб, улар ёрдамида 240 турдан ортиқ прогностик, сунъий йўлдошлардан олинадиган, таҳлилий, ихтисослаштирилган ва маълумотнома тусидаги гидрометеорологик маҳсулотлар тайёрланиши йўлга қўйилган.
2020 йил 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди ҳамда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори билан “2020 - 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини ривожлантириш концепцияси” қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу қароридан кейин туманимизда ҳам гидрометеорология марказининг янги биносини қуриш учун 296 миллион сўм ажратилди. Бино қисқа муддатда замонавий типда бунёд этилди. Ушбу бинога гидрометеорологик кузатувларни амалга ошириш учун 1 миллиард сўмлик замоанвий асбоб-ускуналар ўрнатилди.
Бинони фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Тошпўлат Раҳматов, Жиззах вилоят гидрометеорология бошқармаси бошлиғи Баҳром Ҳолбеков, шу соҳа меҳнат фахрийси Ботир Турғуновлар сўзга чиқиб, соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!