Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси 30 ёшда
29 октябрь 2021 г 2 605 Комментарии: 0
Шу муносабати билан “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси 30 йиллиги юбилейи ва 19 – ноябрь халқаро аёллар тадбиркорлиги куни тантаналари доирасида ўтказиладиган ишбилармон аёллар БИЗНЕС ҲАФТАЛИГИ бўлиб ўтади.
Бугунги кунда Республикамизда Ассоциациянинг 68 та ҳудудий бўлимлари ташкил этилган бўлиб уларда 200 нафар мутахассислар жамоатчилик асосида аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича фаолият юритмоқдалар.
Ўтган давр мобайнида Ассоциация томонидан маҳаллий ва халқаро институтлар билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Натижада 60,3 минг нафар хотин-қизлар тадбиркорлик малакасига эга бўлиб, уларнинг 80 фоизи иш билан банд бўлди. 50 минг нафардан зиёд аёл бизнес юритиш асослари ва методикасига ўргатилиб, ўз бизнесларини ташкил эта олди.
Ҳафталикда аёлларнинг ҳуқуқий - иқтисодий имкониятларини кенгайтиришда ишбилармон доиралар ва бизнес ҳамжамиятининг ўрни, гендер тенглиги, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрни ва тадбиркор аёлларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш масалалари муҳокама этилади.
Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси Тошкент шаҳрида 2021 йил 15 - 19 ноябрь кунлари ўтказиладиган Ҳафталик расмий ҳамкорлари ҳисобланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!