» » Жиззах вилоятида 2021 йилда амалга оширилган экспорт ҳажмлари ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар қандай бўлмоқда

Жиззах вилоятида 2021 йилда амалга оширилган экспорт ҳажмлари ҳамда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар қандай бўлмоқда

25 октябрь 2021 г 496 Комментарии: 0

2021 йил Жиззах вилояти учун Президент қарорига кўра 173,2млн. доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 118,2млн. доллар саноат маҳсулотлари ва 55,0млн. доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

2021 йил январь-сентябрь ойлари:

2021 йил январь-сентябрь ойларида вилоятда 128,3млн. доллар экспорт амалга оширилиши белгиланган бўлиб, амалда 151,6 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилди ёки118,2%га бажарилмоқда.Бунда 23,3млн. доллар миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баравар ўсишга эришилган. Саноат маҳсулотлари 1,9 баравар, қишлоқ ҳўжалиги бўйича 1,1 баравар ўсишни ташкил қилди. Шаҳар ва туманлар тўлиқ равишда ўсиш таъминланган.

Жумладан:Туманлар кесимида тахлил қилинганда Жиззах шаҳри (123,5%), Арнасой (104,0%), Дўстлик (171,4%), Зарбдор (142,3%), Зафаробод (299,1%), Пахтакор (130,5%), Ғаллаорол (100,4%) туманлари экспорт режаларни тўлиқ бажарган бўлса, Бахмал (62,0%), Фориш (99,1%), Ш.Рашидов (44,5%), Зомин (61,8%), Мирзачўл (68,5%), Янгиобод (54,8%) туманларида етарлича ишлар олиб борилмаганлиги сабабли экспорт режалар тўлиқ бажарилмади.

2021 йил январь-октябрь ойлари:

2021 йил январь-октябрь ойларида вилоятда 138,7млн. доллар экспорт амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 2021 йил 25 октябрь ҳолатига амалда 163,7 млн. доллар миқдорида экспорт амалга оширилди ёки 118,0%га бажарилмоқда.Бунда 25,0млн. доллар миқдорида қўшимча экспорт амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баравар ўсишга эришилган. Саноат маҳсулотлари 1,8 баравар, қишлоқ ҳўжалиги бўйича 87,6% фоизни ташкил қилмоқда.

Жумладан: Туманлар кесимида тахлил қилинганда Жиззах шаҳри (124,3%), Арнасой (105,0%), Ғаллаорол (106,0%), Дўстлик (164,2%), Зарбдор (137,7%), Зафаробод (306,0%), Пахтакор (133,9%) туманлари экспорт режаларни тўлиқ бажарган бўлса, Бахмал (59,5%), Фориш (98,7%), Ш.Рашидов (44,8%), Зомин (58,5%), Мирзачўл (69,7%), Янгиобод (52,1%) туманларида етарлича ишлар олиб борилмаганлиги сабабли экспорт режалар тўлиқ бажарилмасдан турибди.

2021 йил январь-декабрь кутилиш;

2021 йил Жиззах вилояти учун Президент қарорига кўра 173,2млн. доллар миқдорида экспорт прогнози белгиланган бўлиб, шундан 118,2млн. доллар саноат маҳсулотлари ва 55,0млн. доллар қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари ҳисобига тўғри келади.

Йил якуни билан 204,4 млн. доллар миқдорида экпорт амалга оширилиб, режа 118,0%га бажарилиши кутилмоқда. Бунда прогнозга нисбатан 31,0 млн. доллар миқдорида кўп экспорт амалга оширилади.

(2020 йилга нисбатан 155,0% ўсиш)

Саноат маҳсулотлари 176,2 млн. доллар ёки 149,0%га, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари 28,1 млн. доллар ёки 51,0%га бажарилиши кутилмоқда.

Экспорт географияси ва товарлар номенклатураси тўғрисида маълумот

Жиззах вилояти 2021 йилнинг ўтган даврида 31 та давлатга саноат ва қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширган. Товарлар номенклатураси бўйича 30 хилдан ортиқ саноат маҳсулотлари ва 23 турдаги қишлоқ ҳўжалиги маҳсулоталари экспортини амалга оширган.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 199минг долларлик 2та янги турдаги маҳсулотлар (пахта уруғи ва олма шарбати) ва 1та янги давлат (Индонезия) бозори ўзлаштирилди. Шу билан биргаликда, 8та янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилиб улар томонидан 3,3млн. долларлик экспорт амалга оширилди.

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортёр корхоналарга кўрсатилган ёрдамлар бўйича маълумот

7 та корхонага Ҳалқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиши юзасидан кўрсатилган молиявий ёрдам 521,1 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилди.

("Xiva Honey"МЧЖ, "Honey of Zaamin"МЧЖ, «DENTALS PHARMA GmbH»МЧЖ, "Paxtakor teks"МЧЖ, "Мирзачултекс"МЧЖ, "Джиззахский Аккумляторный завод"АЖ, "Arnasoy Gold Tex"МЧЖ)

15 та корхоналарга халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш юзасидан 1,2 млрд. сўмдан ортиқ молиявий кўмак кўрсатилди.

(“ARNASOY GOLD TEX”МЧЖ,“DENTALS PHARMA”МЧЖ,“OSTEX JIZZAKH”МЧЖ, “VЕRTEKS”МЧЖ,“JIZZAX TOSHTEPA TEKSTIL”МЧЖ,“JIZZAX KENTEKS”МЧЖ,“ROISON WHITE GOODS”МЧЖ,“RUSTEX INVEST PRODUCT”МЧЖ,“ZOMIN SAXOVAT”МЧЖ “KOVULLI BARAKA”ФХ, “ZARBDOR UNIVERSAL LOGISTIKA”МЧЖ, “Real Agro Invest” МЧЖ, “ZOMIN ASL IPAK TOLASI”МЧЖ, “G'allaorol Kaliy Fosfat”МЧЖ,“SEVEN HILLS AGRO JZ”МЧЖ)

12 та корхонага Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида маҳсулотни экспорт қилишда ташиш  харажатларини қисман қоплаб бериш юзасидан ажратилган субсидиялар миқдори 1,8 млрд. сўмни ташкил қилди.

3 та корхоналарга тақдимотлар ва реклама компанияларини ўтказиш юзасидан 181,4 млн. сўмдан ортиқ молиявий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари агентлик томонидан 13 та корхонага 8,5 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилишига амалий ёрдамлар берилди.

Давлатлар кесимида таҳлил

2021 йилнинг ўтган даврида 31 та давлатга экспорт амалга оширилган.

Хитой (41,7 млн. доллар), Россия (32,3 млн. доллар), Туркия (32,7 млн. доллар), Қозоғистон (11,8 млн. доллар), Покистон (5,1 млн. доллар), Италия (4,7 млн. доллар), Қирғизистон (3,5 млн. доллар), Тожикистон (3,1 млн. доллар), Эрон (1,1 млн доллар), Афғонистон (4,0 млн. доллар), Польша (1,1 млн. доллар), Украина (1,2 млн. доллар) ва бошқалар.

2017-2021 йил экспорт таҳлили

2017-2021 йиллар давомида 4,2 баробар ўсишга эришилган. Йиллик ўртача экспорт ҳажмлари 146,0%га ўсишга эрилиб келинмоқда.

2017 йилда жами экспорт 40,7 млн. доллар бўлган бўлса, 2021 йил якуни билан 180,0 млн. етиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда экспорт қилувчи корхоналарга берилган кенг имкониятлар натижасида экспортёр корхонлар сони 2017 йилга нисбатан  6 баробарга ўсиб, улар сони 163 тага етказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони

етакчи инспектори Шохрух Ғайиров

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!