» » Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

Ғалладан бўшаган ерни ишсиз аҳолига вақтинча берган фермер хўжаликлари ер солиғидан озод қилинади

01 ноябрь 2021 г 556 Комментарии: 0

“Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги мақсад ва вазифалар назарда тутилган:
  • фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларига тегишли ғалладан бўшаган ер участкаларини ер солиғидан озод қилиш кўринишида рағбатлантириш;
  • электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш;
  • тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш.

Мазкур лойиҳа қабул қилиниши билан ғаллага ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари ер солиғидан озод қилинади ҳамда ушбу маблағлар уларнинг ихтиёрида қолади. Ғалладан бўшаган ер участкаларининг ишсиз аҳолига ижара асосида берилиши натижасида ишсизлик кўрсаткичлари пасаяди,  электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш фақат ҳисобот ойида амалга оширилиши йўлга қўйилади ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзи юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олди олинади.

Қонун лойиҳаси билан ғалладан бўшаган ер участкаларини ишсиз аҳолига тарқатиш шарти билан фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларини ҳамда ер участкаларини ижарага олган фуқароларни ушбу ер участкаларига ҳисобланиши лозим бўлган ер солиғидан озод қилиш, электрон ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритишни фақат ҳисобот ойида амалга оширилишини йўлга қўйиш ва тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қарзини юзага келтириш билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини қўллаш ва шубҳали фаолият юритишнинг олдини олиш назарда тутилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!