» » Арнасойда “Тракторчи-машинист ва қишлоқ хўжалиги техникалари” ўқув маркази иш бошлади

Арнасойда “Тракторчи-машинист ва қишлоқ хўжалиги техникалари” ўқув маркази иш бошлади

02 ноябрь 2021 г 618 Комментарии: 0

Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси тасарруфидаги Арнасой туман касб-ҳунар мактаби қошида ташкил этилган “Тракторчи-машинист ва қишлоқ хўжалиги техникалари” ўқув марказида ўқиш истаги бўлган ёшлар учун ҳужжатлар қабул қилиш жараёни бошлади.

Айни дамда “Тракторчи-машинист ва қишлоқ хўжалиги техникалари” ўқув марказга 400 нафарга яқин фуқаролар томонидан ҳужжатлар қабул қилиниб ўқиш жараёнлари гуруҳлар кесимида бошлаб юборилди.

Ушбу ўқув марказ 3 ойлик бўлиб битирувчилар учун сертификат ва ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади.

Ушбу ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Жиззах вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Исломжон Эргашходжаев, Жиззах вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бошлиғи Бобур Ўсаров, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари ҳамда ташкилот раҳбарлари ташриф буюрди.

Ўқув марказда ўқувчилар учун хоналарнинг жихозланиши ва амалиёт ўташ учун техникалар билан таъминланиш жараёнларини кўздан кечирди.

Ҳозирда ўқув марказда ўқиш истаги бор фуқаролар яъни хотин-қизларнинг қизиқишларнинг ҳам сони тобора ортиб бораётир,-дейди “Тракторчи-машинист ва қишлоқ хўжалиги техникалари” маркази ўқитувчиси Ислом Қаюмов. – Ўқув марказга турли техникалар ҳам олиб келиниб дарс машғулотлари амалий ҳамда назарий жараёнларда ўтилаётир.

Бугунги давр фан-техника асри бўлганлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳаларига катта эътибор қаратилаётганли боис ушбу ўқув марказнинг келажаги порлоқ десак муболаға бўлмайди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!