» » Жиззахда маст йигит машина ойнасини синдириб, уни ўғирлаб кетди

Жиззахда маст йигит машина ойнасини синдириб, уни ўғирлаб кетди

02 ноябрь 2021 г 424 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида 18 ёшли маст йигит бахтсиз ҳодисага учради, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, спиртли ичимликдан маст ҳолатда бўлган ёш йигит «Lacetti» автомашинасининг ойнасини синдириб, уни ўғирлаб кетган. Бироз вақт ўтгач, ҳуқуқбузар ўғирланган автомашинада автоҳалокатга учраб, бетон панжарага урилган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари салонда яна икки кишини топган. Ҳозирда йўловчиларнинг шахси аниқланиб, терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!