» » Жиззахда “E-ma`muriy ish” ягона ахборот тизими бўйича семинар ташкил этилди

Жиззахда “E-ma`muriy ish” ягона ахборот тизими бўйича семинар ташкил этилди

19 ноябрь 2021 г 901 Комментарии: 0

Сир эмаски, бугунги кунда ҳар бир соҳага замонавий ахборот техналогиялари кириб бормоқда. Ўз навбатида ахборот коммуникация техналогиялари ривожланиб бораётган мамлакатимизда ҳам соҳаларга мазкур тизимни қўллаш амалиёти ҳам сезиларли равишда ўсмоқда. Табиийки, ахборотлаштириш жараёни ўзининг қатор самарали натижаларини кўрсатаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ягона электрон иш юритув - “E-ma`muriy ish” тизими бўйича ташкил этилган ўқув амалий семинарида ҳам бу борадаги ютуқлар тилга олинди. Бошқарма ва туман бўлимлари ходимлари учун ўтказилган тадбирда қайд этилганидек, 2020 йил 24 июндаги 407-сонли ҳукумат қарори ижроси доирасида яратилган мазкур тизим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳужжатлар алмашинувини масофадан туриб, амалга ошириш имконини беради.

-Ушбу тизимга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органлар қатори Агроинспекция ҳам уланган,-дейди “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими катта инспектори Ойбек Муродов.- Тизим Олий суднинг “E-XSUD” ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг “МИБ портал” ахборот тизимлари билан интеграция қилинган. Ҳозирги кунда янги ягона ахборот тизими ёрдамида маъмурий ҳуқуқбузарликларни қайд этиб бормоқдамиз.

Семинарда таъкидланганидек, “E-ma`muriy ish” ягона ахборот тизими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг узвий боғликлигини таъминлаб, расмийлаштирилган ҳужжатларни электрон ҳолатда сақлаш имкониятини беради. Энг асосийси жисмоний ва юридик шахслар ўзларига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар қай ҳолатда эканлигини тўлиқ назорат қилиб боришлари мумкин.

Маълумот ўрнида, ушбу ягона ахборот тизими орқали Инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан 2 минг 728 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар кўриб чиқилган. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, яъни судларга 317 та материаллар қонуний баҳо бериш учун юборилган.  

Семинарда мазкур тизимдан фойдаланиш қонун қоидалари компьютер техникаси ёрдамида мониторда кўрсатиб берилди. Унинг якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

“Ўзагроинспекция” нинг Жиззах вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!